11 ойда қарийб 420 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида турли русумдаги 419 минг 338 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Хабарда айтилишича, ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони бўйича «Cobalt» етакчилик қилмоқда. Ушбу автомобиль ортда қолган 11 ой давомида 148 минг 94 дона ишлаб чиқарилган.
Кейинги ўринларда 85 минг 384 та кўрсаткич билан «Damas» иккинчи, 47 минг 804 дона ишлаб чиқарилган «Tracker» автомобили эса учинчи поғонада қайд этилган.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар русумлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
- «Onix» – 29 минг 99 дона;
- «KIA» – 24 минг 507 дона;
- «BYD» – 17 минг 510 дона;
- «Chery» – 8 минг 627 дона;
- «Haval» – 8 минг 891 дона;
- «Tank» 500 – 50 дона;
- Махсус енгил автомобиллар – 49 минг 372 дона.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг