11 ойда 27,2 триллион сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилди

14:24 15 Январь 2026 Жамият
228 0

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда 27,2 трлн сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур кўрсаткичнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 16,6 млрд сўм;
  • Андижон вилояти — 1,5 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 35,7 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти — 889,7 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 6,4 млрд сўм;
  • Навоий вилояти — 441,7 млрд сўм;
  • Наманган вилояти — 1,5 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 1,4 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 11,5 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти — 5,4 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти — 4,4 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 650,7 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти — 51,7 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри — 16,3 трлн сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?