11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни: Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари
Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров / «Халқ сўзи»
Пойтахтимиздаги “Чинобод плаза” санаторийси ҳудудида янги барпо этилган Ўзбекистон касаба уюшмалари мажлислар залида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан кўп йиллардан бери ушбу тизимда меҳнат қилиб, бугунги кунда ҳам ёш авлод камолотига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, унинг ҳудудий кенгашлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, тасарруфдаги ташкилотлар мутасаддилари, республикамиз ҳудудларидан ташриф буюрган касаба уюшма фахрийлари, Федерация томонидан ўтказилган қатор танловлар ғолиблари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси иштирокчиларни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан мамлакатимизда кенг нишонланиб келинаётган 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан қутлаб, давлатимиз раҳбари томонидан узоқни кўзлаган ҳолда олиб борилаётган одилона сиёсат ва туб ислоҳотлар натижасида юртимизда йил сайин ҳар соҳада мунтазам ўсиш кўрсаткичлари юксалиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тарихан қисқа вақт ичида Янги Ўзбекистон эришаётган ютуқларни халқаро ҳамжамият вакиллари ва экспертлар ҳам тан олаётганини фахр билан қайд этди.
Таъкидлаш зарурки, мазкур жараёнларда юртимиздаги энг йирик жамоат ташкилоти бўлган касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, бугун Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ижтимоий шериклик ва ижтимоий мулоқот тамойиллари асосида меҳнат аҳлининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш йўналишларида ҳам тизимли ишларни амалга оширмоқда. Сирасини айтганда, юртимиздаги янгиланиш ва ўзгаришларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда турли соҳа ходимлари манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда.
Тантанали тадбирда анжуманга таклиф этилган, касаба уюшмалари тарихида ўзига хос ўрин тутган ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фидойи касаба уюшма фахрийларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбирида тизим фахрийлари ва фаоллари, кўрик-танловлар ғолиблари бугунги ислоҳотлар ҳамда кўрсатилаётган эътибордан мамнунликларини баён қилишди.
Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бош прокуратура Алламжонов суиқасдига оид қўшимча ахборотни очиқлади
- 2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар қанчага оширилиши маълум бўлди
- ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги тайинловлар расмий эълон қилинди
- Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт ва Бектемир туманларига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг