10,1 млрд. сўмлик 2 та танловда яқин қариндошлар ўзаро "рақобатлашган"лиги аниқланди — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Иллюстратив фото
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Ҳокимнинг яширин қарори ва бир-бирига бегона бўлмаган пудратчилар ҳақида” номли хабарда келтирилган ҳолатлар ўрганилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 февраль куни “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-50-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун 1 млрд сўмдан маблағ ажратилган.
Ушбу қарорга асосан Олмазор туманида жойлашган 64 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича режалаштирилган 64 млрд сўмлик ишларни бажариш юзасидан пудратчилар ички танлов асосида танлаб олинган.
Ўрганишда буюртмачи томонидан 10,1 млрд сўмлик 2 та танловни ўтказиш жараёнида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.
Жумладан, туман ободонлаштириш бошқармасининг харид комиссияси томонидан 2023 йил 17 апрель куни ўтказилган танловларда ўзаро рақобатлашган “S.Q”, “O.H.G.”, “N.A.” ҳамда “A.P.T” МЧЖларнинг раҳбар ва таъсисчилари яқин қариндошлар бўлиб, ўзаро аффилланган шахслар эканлиги маълум бўлди.
Бироқ, харид комиссияси томонидан аффилланган шахслар харид қилиш жараёнидан четлатилмасдан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10, 14, 23, 42-моддалари ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланди.
Шу ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун 25 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг