10 нафар ҳоким ёрдамчисига чора кўрилди
Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда айрим мансабдорлар томонидан муддатлар бузилаётгани аниқланди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон қарорига кўра, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорнинг кредит олиш бўйича аризасини кўриб чиқиб, унинг фаолияти ва имкониятларини ўрганиши, фотоҳисобот ва жойлашув харитасини илова қилган ҳолда 5 кун ичида Ягона электрон платформага тавсия ёки рад хулосасини киритиши шарт.
Бироқ, баъзи ҳоким ёрдамчилари томонидан мазкур талаб ўз вақтида бажарилмагани сабабли айрим тадбиркорларнинг мурожаатлари ўз муддатларида кўриб чиқилмади.
Жумладан, Наманган вилоятидаги 10 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан 80 дан ортиқ ана шундай қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди. Мисол учун, Учқўрғон туманида фаолият юритувчи «Келажак-М» МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг кредит ажратиш ҳақида Ягона электрон платформа орқали йўллаган аризаси белгиланган муддат 31 кунга бузилган ҳолда кўриб чиқилган. Мазкур ҳолатлар сабаб мансабдорларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг