1 августдан Рақамли криминалистика институтига бир қатор ҳуқуқлар берилади
2024 йил 1 августдан Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтига бир неча ҳуқуқлар берилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Унга кўра, Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
- рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш;
- жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш ҳамда ўрганилган маълумотлар бўйича хулосалар тайёрлаш;
- рақамли криминалистика соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни замонавий рақамли криминалистика экспертиза турлари бўйича масофавий ва анъанавий тарзда ўқитиш;
- рақамли криминалистика фаолиятини амалга ошириш ҳамда махсус криминалистика лабораториялари ишини самарали ташкил этиш учун шартнома асосида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
- илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари доирасида ҳамда техник восита ва бутловчи эҳтиёт қисм сифатида фойдаланиш учун Ички ишлар вазирлигида юритиладиган рақамли ахборот ташувчи қурилмалар (мобил телефон, смартфон, планшет, компьютер техникаси, видеорегистратор, қаттиқ диск, флеш хотира ва ташқи жамлагичлар) коллекциясидан фойдаланиш;
- илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган статистик ва бошқа ахборотни вазирликлар ва идоралардан бепул асосда сўраб олиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг