Президент ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди

Шунингдек, давлат раҳбари Ёшлар куни муносабати билан тақдирланган ўғил-қизларга мукофотларини ўз қўли билан топширди.

15:15 30 Июнь 2025
Сербияда тартибсизликлар: намойишчилар нимадан норози?

Ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари назоратдан чиқиб кетмоқда.

15:10 30 Июнь 2025
Украина Оттава шартномасидан чиқмоқда

Ушбу шартнома пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги битим ҳисобланади.

15:04 30 Июнь 2025
Ўзбекистон БМТ «Ёшлар – 2030» стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди

Ёшлар тараққиёт индексида мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат, деб топилди.

14:55 30 Июнь 2025
Унутманг: мустақиллик – бу шунчаки расмий мақом эмас, балки ҳар бир ёшга ўз тақдирини ўзи белгилаш имконини берадиган буюк неъмат – Шавкат Мирзиёев

Президент мамлакат мустақиллиги, халқнинг тинч ва осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асрашда ёшларга таянилишини таъкидлади.

14:43 30 Июнь 2025
Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади

Дастурни тамомлаган ёшлар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод бўлади.

14:24 30 Июнь 2025
Ўзбекистонда БАА билан ҳамкорликда «Бир миллион сунъий интеллект етакчилари» дастури ишга туширилмоқда

Давлатимиз раҳбари қадриятларимиз ва маданиятимизни ўзида ифода этадиган сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилинди.

14:07 30 Июнь 2025
«Гарвардчилар» мактаби Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида иш бошлагани айтилди

Ушбу халқаро мактабга бу йилги 8-синф битирувчилари орасидан 60 нафар ўқувчи саралаб олинади ва 3 та йўналишда ўқитилади. Келгусида ўқув ўринлари каррасига кўпайтирилади.

13:46 30 Июнь 2025
Ҳокимлар ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўяди

Президент бу ишлар «кампаниябозлик» бўлмаслиги, ўзгаришларни ҳар бир маҳалладаги ҳар бир ёш ҳар куни чуқур ҳис қилиши зарурлигини таъкидлади.

13:32 30 Июнь 2025
Президент янги сайланган маҳалла раисларига мурожаат қилди

Давлат раҳбари маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши кераклигини таъкидлади.

13:20 30 Июнь 2025
Сурхондарёда ёшларнинг ОТМга кириш кўрсаткичи 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилди

Президентнинг ёшлар билан учрашувида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудини намунали қилган вилоят ва туманлар кўплиги таъкидланди.

13:04 30 Июнь 2025
Трамп Исроилнинг ички ишларига аралашишда айбланди

Шу йилнинг 26 июнь куни Трамп коррупцияда айбланаётган Нетаньяҳу устидан суд жараёнини бекор қилишга чақирганди.

12:42 30 Июнь 2025
Термизда қурилиш компанияси 219 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлади

Дарахтлар кўчириб ўтқазилиши керак бўлган, аммо Экология бошқармаси дарахт кўчириб ўтқазиш мавсуми эмаслиги сабабли шу мазмундаги компания сўровини рад этгач, дарахтлар кесиб ташланган.

12:39 30 Июнь 2025
Ишончим комил, сизлар барча соҳаларда мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга қодирсиз — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари ҳозирги вақтда дунё нотинч ва мураккаб бўлиб бораётганини, тинчлик – энг буюк неъмат, инсон қадри ва адолат – энг олий қадрият экани ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этилаётганини таъкидлади.

12:37 30 Июнь 2025
Олимлар қандли диабет устидан ғалаба қозонишди

Муолажа иштирокчиларининг 83 фоизи процедурадан бир йил ўтгач, кундалик инсулин инъекцияларига муҳтожлик сезмаган.

12:22 30 Июнь 2025
30 нафар ўзбекистонлик ёшлар дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида таълим олмоқда

Президентимиз ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ «илм – тарбия – инновация» занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.

12:12 30 Июнь 2025
АҚШда самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ва Федерал авиация маъмурияти ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.

12:12 30 Июнь 2025
Қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан яқин орадаги ИИОга ёки «102» қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралди.

12:08 30 Июнь 2025
Андижонда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси билан боғлиқ ҳолат фош этилди

Айни вақтда мазкур жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12:06 30 Июнь 2025
Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бошланди

Давлатимиз раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини қутлуғ айём – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.

12:02 30 Июнь 2025

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер