Украина Оттава шартномасидан чиқмоқда
Фото: AP
Украина пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциядан чиқиш ниятида.
Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Оттава шартномасидан чиқиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ушбу шартнома пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги битим ҳисобланади.
Оттава конвенцияси 1999 йилдан бери БМТ шафелигида ишлайди. У иштирокчи мамлакатларга пиёдаларга қарши миналар захираларини сақлашни, улардан фойдаланишни ва бошқа мамлакатларга ўтказишни тақиқлайди. Украина шартномага 2005 йилда қўшилган, ҳозир ушбу шартномага 160 га яқин давлат аъзо.
Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужумидан сўнг, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Финляндия ҳам Конвенциядан чиқиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум.
Зеленский Украина президенти девони сайтида шу тарзда миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгашининг қарорини бажаришини тушунтирди. Шунингдек, у ушбу қарорни Россия томонидан пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш билан асослади. Россия Федерацияси Оттава конвенциясига аъзо давлат бўлмасдан, пиёдаларга қарши миналардан уруш олиб бориш усули сифатида кенг фойдаланади.
“Шундай қилиб, Россия “ўта беадаб” ҳаракат қилмоқда. Бу рус қотилларининг “савдо белгиси” ҳисобланади», — деди Зеленский ўзининг видеомурожаатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг