Трамп Исроилнинг ички ишларига аралашишда айбланди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп коррупцияда айбланаётган мамлакат бош вазири Бинямин Нетаньяҳу устидан суд жараёнини тўхтатишни талаб қилиб, Исроилнинг ички ишларига аралашмоқда. Бу фикрларни АҚШнинг Исроилдаги собиқ элчиси Дэн Шапиро айтиб ўтди.
“Бу Трампнинг императорлик мажмуасининг намоёнидир. У Фордога бомба ташлаб, Исроилга ёрдам бериб, Исроил судьяларига нима қилишини айта оламан деб ўйлайди”, — дейди дипломат.
Собиқ элчининг қўшимча қилишича, бу ҳолат АҚШнинг Исроил ички ишларига очиқдан-очиқ аралашувидир.
Шу йилнинг 26 июнь куни Трамп коррупцияда айбланаётган Нетаньяҳу устидан суд жараёнини бекор қилишга чақирганди. Оқ уй раҳбарининг айтишича, Исроил бош вазири матонатли ва малакали раҳбар, қолаверса, ўз ватанини севадиган жангчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг