Андижонда 24 минг 379 нафар фуқарога 30 йил муддатга ер майдони ижарага берилди

Фото: Халқ сўзи
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 10 сентябрда қабул қилинган «Деҳқон хўжаликларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Андижон вилоятида 24 минг 379 нафар фуқарога деҳқончилик қилиш учун 3 минг 936 гектар ер майдони ажратиб берилди.
— Маҳалламизда истиқомат қилувчи 66 нафар фуқаро 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер майдонида экин-тикин билан шуғулланадиган бўлдилар, — дейди Андижон туманидаги «Шарқ юлдузи» МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Шоҳрухбек Абдуллаев. — Улар ўзларига ажратилган ерда сабзавот, полиз ва дуккакли экинларни парваришлаб, ўзини ўзи банд қилиш ва моддий таъминотларини яхшилаш имконига эгалар. Ер майдонлари аҳоли яшаш жойларига яқин ва суғориш таъминоти яхши йўлга қўйилган.
Юқоридаги қарорга кўра, вилоятда ҳозирга қадар 5 минг 155 гектар ер майдони очиқ электрон танловга қўйилган бўлиб, 30 йил муддатга ижарага берилмоқда. Бу орқали ҳар бир оиладан камида икки киши бандлиги таъминланиши билан бир қаторда даромад манбаи ҳам яратиляпти.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Янгиликлар тақвими
« | Июнь 2025 | » | ||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | 1 |
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг