Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ
Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия Республикасида содир бўлган зилзилалар аҳоли ўртасида турли саросималар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Бу, ўз навбатида, мамлакатимиз ҳудудида сейсмоген ҳолат, бу борадаги амалга оширилаётган ишлар юзасидан аҳолига холис ва ишончли маълумотлар тақдим этишни тақозо қилади.
Қайд этиш керакки, Туркия ҳудуди сейсмик фаол зонада жойлашган бўлиб, зилзилалар айнан мазкур сейсмоген зоналарда содир бўлмоқда.
Бугунги кунда республикамизда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси ҳамкорлигида Сейсмик вазиятни баҳолаш ва келгусидаги сейсмик вазиятни прогноз қилиш бўйича Идоралараро эксперт комиссияси фаолият юритади. Мазкур Идоралараро эксперт комиссияси ҳар ҳафта бўйича Республика ва унга чегарадош ҳудудларда зилзила содир бўлиш эҳтимоллигини комплекс-прогностик кузатув натижаларига асосан баҳолайди.
Ҳозирги кунда зилзилаларни прогноз қилиш соҳасида сейсмометрик, геофизик, магнитометрик ва гидрогеосейсмологик кузатувлар олиб борилади.
Олинган кузатув маълумотлари натижаларига асосан Идоралараро эксперт комиссиясининг 2023 йил 3 февралдаги 5-сонли баёни хулосасига кўра, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси М≥5 бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмаган ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслиги маълум қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг