Сўх туманига 840 нафар қирғизистонлик келиб даволанган
Фото: Иллюстратив фото
Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилояти фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда соҳа масъуллари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботи, Фарғона юзасидан таклифларини эшитишга кўпроқ вақт ажратилмоқда.
Жумладан, Сўх ҳокими Сайидмусаев Сайидбаҳром тумандаги вазият ҳақида маълумот берди. Сўнгги йилларда Сўх туманида барча соҳалар кесимида ўсиш кузатилаётгани, масалан, биргина тиббиёт соҳаси бўйича Сўх туманига қўшни Боткен вилоятидан 840 нафар қирғизистонлик келиб, даволаниб кетгани таъкидланди. Мавжуд имконият ва талабдан келиб чиқиб, тиббиёт туризмини Сўхнинг янги ўсиш нуқтаси сифатида ривожлантириш режа қилинаётгани маълум қилинди. Бундан ташқари Сўхда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан янги соғломлаштириш марказлари қурилмоқда.
Шунингдек, Сўх ҳокими Президентга мурожаат қилиб, туманнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сўхлик ёшлар учун олий таълим муассасаларига кириш учун алоҳида квоталар ажратишни илтимос қилди. Давлат раҳбари Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга мазкур масала бўйича пухта ўйланган ва асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш топшириғини берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг