Оғир атлетика: Ҳожиакбар Олимов кумуш медални қўлга киритди

12:15 08 Май 2022 Спорт
1120 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Хабарингиз бор, айни кунларда Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча 89 кг. вазн тоифасида эркаклар ўртасидаги кураш якунига етди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини Ҳожиакбар Олимов ҳимоя қилди.

Силтаб кўтариш машқида фақатгина украиналик Максим Домбровски Ҳожиакбар Олимовдан юқорироқ ўринни банд этди. 2-ўринни банд этган ҳамюртимиз кумуш медалга сазовор бўлди.

Даст кўтариш машқида Ҳожиакбар Олимовга бироз омад етишмади ва 4-ўринни эгаллади.

Шу тариқа, ўғир атлетикачимиз терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўйди.

Маълумот учун оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 10 майга қадар давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?