Фурқат туманида мол гўшти 35 минг сўмдан сотилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоятининг Фурқат туманида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ташаббуси билан муборак Рамазон ойи муносабати билан марказий деҳқон бозорида 1 кг мол гўшти 35 минг сўмдан сотилмоқда.
Қолаверса, туман марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилиб, кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархда етказиб бериляпти.
— Айни пайтда фермер хўжалигимизда Европадан келтирилган 220 бош наслли қорамол боқилмоқда, — дейди тумандаги «Ортиқали Ғаниев» фермер хўжалиги раҳбари Ортиқали Ғаниев. — Шунингдек, хўжалигимизда 10 турда яқин сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Фурқатлик фермерлар ўзаро келишган ҳолда Рамазон ҳайити байрами кунлари деҳқон бозорида ташкил этилган ярмарка орқали 1 кг мол гўштини 30 минг сўмдан сотишни режалаштирмоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг