Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи очилди
Фото: "Халқ сўзи"
Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 апрелдаги қарорига асосан Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги муносабати билан ташкил этилган уй-музейда улуғ маърифатпарвар, ношир, журналистнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар, ўша давр маданияти, маърифати, илм-фан ривожига ҳисса қўшган бир қанча маърифатпарвар олимларнинг фотосуратлари, илмий асарлари газета ва журналлар каби қатор ашёлар мавжуд.
— Бу бинода «Самарқанд» газетаси, «Ойна» журнали чоп этилган, — дейди Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчиси Дилафрўз Раҳматова. - Шунингдек, «Падаркуш» драмаси ҳам илк бор шу бино ҳовлисида саҳналаштирилган.
Музейдан шунингдек, ХХ аср бошларига тегишли ноширлик дастгоҳи, газета ва журналлар нусхалари, илмий архив ҳужжатлари ва нодир музей ашёлари ўрин олган.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг