Фото: Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчиларимиз Тошкентда
Фото: Инобат АҲАТОВА/"Халқ сўзи"
Айни дамда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган делегациямиз бўлган самолёт Тошкентга қўнди. Aэропортда ўзбекистонлик олимпиадачиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Жараёндан «Халқ сўзи» мухбири Инобат Аҳатова хабар бермоқда.

Маросимда журналистлар, спортчиларнинг оила аъзолари, мутасаддилар ҳамда санъаткорлар иштирок этмоқда.
Маросимдан сўнг, олимпиячиларимиз «Бобур», «Нукус», «Ойбек», «Ш.Рашидов», «И.Каримов» кўчалари ва А.Темур хиёбони бўйлаб икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Токио-2020 Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон 3 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг