Ўзбекистонда “E-voyaga yetmaganlar” ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади
«Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Марказлар, жумладан, қаровсиз болаларнинг шахсини аниқлаб, уларнинг ўқиши ва хулқ-атвори, оиласидаги муҳитини ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни ўрганади.
2021 йил 1 сентябрдан вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан – таълим муассасаларида, профилактика инспекторлари томонидан – хизмат ҳудудида, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан – оилаларда қаровсиз болалар аниқланади.
Вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлиги давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқланган ҳолларда улар бу тўғрисида профилактика инспекторига хабар беради.
Профилактика инспектори бола қаровсиз қолганлиги тўғрисида хулосага келса, тегишли тартибда болани Марказга қабул қилиш ҳақида йўлланма тайёрланади.
Шунга кўра, Марказ ходимлари 5 соат ичида болани қабул қилиб олади ва Марказга жойлаштиради.
Марказ томонидан 48 соат ичида қаровсиз боланинг шахси аниқланади. Боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра ижобий хулосага келинса, бола ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширилади.
Марказ йўлланмасига кўра, бола тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига синов ва имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади. Ўқиш харажатлари республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Профессионал ёки ОТМга ўқишга кириш истаги бўлмаган ёки ўқишга кира олмаган қаровсиз вояга етмаган бола 1 ой ичида ҳудудий меҳнат органлари томонидан ишга жойлаштирилади.
2021 йил 1 ноябргача “E-voyaga yetmaganlar” ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг