469 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди

10:29 28 Июнь 2021 Жамият
772 0

2021 йил 27 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109692 (+469) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

13 нафари Андижон вилоятида,

17 нафари Бухоро вилоятида,

35 нафари Жиззах вилоятида,

11 нафари Қашқадарё вилоятида,

4 нафари Навоий вилоятида,

26 нафари Наманган вилоятида,

58 нафари Самарқанд вилоятида,

13 нафари Сирдарё вилоятида,

39 нафари Сурхондарё вилоятида,

48 нафари Фарғона вилоятида,

30 нафари Хоразм вилоятида,

39 нафари Тошкент вилоятида,

103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Тошкент шаҳрида 518 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105780 (+774) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 731 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3181 нафар бемор даволанмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?