Янги тақдимотлар спортимиз ривожига хизмат қилади

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “7 SABER” бренди, “U-1 CHAMPIONSHIP” промоутерлик компанияси ва “7 FIGHTING SERIES” клубининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, “Berkeley Square Investments” корпорацияси раҳбари Росс Коннон, бокс, таэквондо, қиличбозлик, пара-каноэ бўйича “Токио-2020” лицензиатлари, дзюдо бўйича терма жамоамиз вакиллари, спорт фахрийлари, спорт жамоатчилиги вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда спортга қаратилаётган улкан эътибор ва яратилаётган кенг имкониятлар самарасида спортчиларимиз халқаро майдонда юксак натижаларни қайд этмоқда. Бу эса дунёга спортчиларимизнинг ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмаслигини яна бир бор намоён этмоқда. Уларнинг бу муваффқиятлари эса жаҳонга машҳур йирик брендлар эътиборини тортиб, атлетларимизга ҳомийлик қилиш истагида бўлган компаниялар кўпаймоқда.
Тақдимотда янги бренд – “7 SABER”нинг номланиши ҳақида тушунтириб ўтилди:
– 7 рақами спорт дунёсида омад ва кучли иродани ифодаса, “SABER” “қилич” маъносини билдириб, шарқ оламида ишонч ва ўткирлик маъносини билдиради. Бу эса янги бренднинг келгусида жаҳоннинг энг зўр брендлари қаторидан жой олишига умид бағишлайди, – деди Росс Коннон. – Шунингдек, промоутерлик компанияси ташкил этишдан асосий кўзланган мақсад ўзбек яккакурашчилари жаҳон миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш ва мамлакатда нуфузли мусобақаларни ташкил этишдир.
Мамлакатимиз спортида илк бора, “7 SABER” бренди, “U-1 CHAMPIONSHIP” промоутерлик компанияси ва “7 FIGHTING SERIES” клубининг ташкил этилиши келгусида ўзбек спортчиларининг янги марралар сари олға боришига кўмаклашади.
Тақдимот маросими сўнггида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ОАВ ходимлари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг