Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди
![](https://xs.uz/upload/post/2021/06/24/da8389ded9329ae5a87b27231b19a03c0624.jpg)
Айни кунларда Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича Ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
«Халқ сўзи» мухбири Ботир ОМОНнинг хабар беришича, Бош вазири ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида Ўзбекистон томони Қўқон шаҳри номзодини илгари сурган ва иштирокчилардан мазкур шаҳарни Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида эълон қилиш ташаббусини қўллаб қувватлашингизни сўраган.
Таклиф барча томонидан қўллаб-қувватланган ва Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди.
Шундан сўнг Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмоновга рамзий калит топширилди.
Шунингдек, бугун тадбир доирасида ўзбек санъати юлдузлари иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг