Нукусдаги ресторанда газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлди
Бугун, 12 июнь куни эрталаб соат 6:00 лар чамасида Нукус шаҳри С.Камалов кўчасида жойлашган икки қаватли «Нео» ресторани иморатида газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлган.
Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Нукус ФВБдан 2 та ёнғиндан қутқариш экипажи етиб келган.
— Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш бинонинг иккинчи қаватидаги ошхонада содир бўлган, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ОАВ ва ЖТБҲҚ гуруҳи бошлиғи, катта лейтенант Айбек Абдирахманов. — Натижада иморат зарарланган. Мазкур воқеадан тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Портлаш содир бўлганида бинода қоровул бўлган, лекин унга жароҳат етмаган.
Воқеа жойига зудлик билан Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ, Ички ишлар бўлими, Прокуратура ва «Тез ёрдам» хизмати ходимлари етиб келган. Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилиб, етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ғ.Отажонов,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг