Шоҳидон адирликларида туяқуш парваришлашга киришилди


“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Тўрақўрғон туманидаги Шоҳидон адирликларида Африка туяқушларини парваришлаш йўлга қўйилди.
Тадбиркор Комилжон Носиров саъй-ҳаракати билан фаолияти йўлга қўйилган “Комилжон туяқушлари” фермер хўжалиги учун туман ҳокимлиги томонидан 5 гектар ер ажратиб берилди. Айни пайтда бу ерда хориждан келтирилган 10 бош туяқуш боқиляпти.
“Вилоятимиз учун янги бўлган соҳа фойдалилик даражаси юқорилиги билан эътиборни тортади. Жумладан, битта туяқуш 160 килограммга етказиб гўшт қилади. Тухуми эса уч килограммгача тош босади. Ҳар икки маҳсулоти парҳезбоп бўлиб, турли хасталикларга шифо. Терисидан аёллар сумкаси тайёрлашда фойдаланилса, патларипальтоёқасини безайди”, - дейди К. Носиров.
Фермер фаолиятини янада кенгайтириш ҳаракатида. Хусусан, яқин вақт ичида Мингбулоқ ва Чуст туманларида ҳам ферма қуриб, уларнинг ҳар бирига ўнтадан туяқуш жойлаштиришга киришган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг