Тошқулов ректорлар нобуд бўлган 5 нафар талабанинг жанозасида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий ёрдам берилганини маълум қилди
«Ҳукумат соати»да депутатлар ОТМ талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилинди. Халқ вакилларининг саволларига олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб берди. Вазир ўз нутқида Юнусободда ижарада турган 5 нафар талабанинг ўлими ҳақида тўхтади.
Тергов суриштирув жараёнлари ҳали тугамади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам берди, барча жамоаси билан ёнида бўлди. Нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган», деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 февраль куни Тошкент шаҳрида ижарада яшаб келган 5 нафар талабанинг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган эди.
Мазкур воқеадан сўнг Бош вазири ўринбосари Бекзод Мусаев бошчилигида талабалар яшаш шароити ва ҳаракатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш масаласида тезкор йиғилиш ўтказилган эди.
Инобат АҲАТОВА,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг