Жиззахдаги бинонинг қулаб тушиш сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди
Жиззах шаҳрида «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ томонидан қурилаётган 6-қаватли уйнинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.
Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар, «Зилол» МФЙ, Мустақиллик кўчасида «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ томонидан қурилаётган 6-қаватли қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган.
Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия таркибига Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ҳамда лойиҳа ташкилотлари киритилган.
Ушбу Ҳукумат комиссияси зиммасига, 6-қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилганлиги, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.
Ҳукумат комиссияси бугундан ўз ишини бошлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг