Катта Фарғона каналида оқиб кетиб, ҳамон топилмаган йигит севган қизидан аразлаб, ўз жонига қасд қилганмиди?!
Қарийб йигирма кундирки, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманига қарашли Бўтқачи қишлоғида яшовчи Эргашевлар хонадонида тинчлик йўқ. Боиси хонадоннинг вояга етмаган фарзанди Абдулазиз Катта Фарғона каналида оқиб кетиб, ҳамон топилмабти.
— Ўтган вақт мобайнида маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идролар ҳамкорлигида сув сатҳи 1–1,5 метргача пасайтирилиб, вилоятнинг Ёзёвондан Бешариқ туманигача бўлган ҳудудида қидирув ишлари олиб борилмоқда, — дейди Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқулов.
Баъзи тахминларга қараганда, Абдулазиз маълум муддат аҳду паймон қилиб юрган яхши кўрган қизидан хафа бўлиб ўз жонига қасд қилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо ҳозирча бу борада аниқ бир хулосага келингани йўқ.
Қидирув-қутқарув ишларида Бўтқачи қишлоғи ва «Тараққиёт» маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ҳам фаол иштирок этмоқда.
Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг