Коронавирусга қарши 35 млн доза вакцина Ўзбекистонга олиб келинади

13:06 25 Сентябр 2020 Жамият
1542 0

Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди ва "Laxisam" компанияси коронавирусга қарши 35 миллион дозагача вакцинани Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича келишувга эришган.

Хабар берилишича, 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда эса яна 25 миллион доза вакцина етказиб бериш режалаштирилмоқда. Мазкур вакцина клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, коронавирусга қарши ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаган.

Ҳозирги вақтда Россия тўғридан тўғри инвестициялар фондига МДҲ, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Лотин Aмерикасининг 50 дан ортиқ мамлакатларидан 2020-2021 йиллар учун 1,2 миллиард дозадан ортиқ вакцинага буюртмалар келиб тушган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?