Nexia-3 учун берилган бошланғич тўлов истеъмолчига қайтариб берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига жорий йилнинг 25 июнь куни Фарғона туман Ёшларобод қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Темиров томонидан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, 2019 йилнинг 19 август ойида “UMID AVTO LIZING” МЧЖ билан NEXIA-3 автомобили сотиб олиш учун шартнома имзолаган, ана шу шартномага асосан 33 758 266 (ўттиз уч миллион етти юз эллик саккиз минг икки юз олтмиш олти) сўм бошланғич тўловни амалга оширган, лекин истеъмолчига шу кунга қадар автомобиль етказиб берилмаган. 2020 йилнинг 19 мартида, ташкилотга ўртадаги шартномани бекор қилиш ва бошланғич тўлов суммасини пластик картасига қайтариш бўйича ариза билан мурожаат қилган бўлса-да, унга номаълум сабабларга кўра пули қайтарилмаган. Мутахассисларимиз ушбу масалада ташкилот масъуллари билан боғланиб, амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари, уларга кўра сотувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг мажбуриятлари, истеъмолчининг ҳуқуқлари борасида музокара ўтказилди. Шундан сўнг истеъмолчининг талаби бажарилди ва унинг пули банк пластик картасига тушириб берилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси матбуот хизмати
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг