Ўзбекистонлик гидроэнергетиклар Тожикистонда қуввати 140 МВтга тенг ГЭС бунёд этади
Пойтахтимизда Тожикистон Республикаси делегацияси меҳмон бўлиб турибди.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ахборот хизмати хабар беришича, бу ташрифдан кўзланган асосий мақсад Тожикистон Республикаси ҳудудида Зарафшон дарёси бўйида гидроэлектр станция бунёд этиш лойиҳасини муҳокама қилиш ва ўзаро келишувга эришишдир.
Бугун қўшни давлат делегацияси Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти билан Зарафшон дарёсида янги ГЭС қурилиши юзасидан ишчи тартибда муҳокама ўтказди.
Мазкур “Яван” ГЭС қуриш лойиҳасининг дастлабки қиймати 282 млн. АҚШ долларига тенг. Унинг якуний иқтисодий асоси тасдиқланса, қурилиш ишларига 2020 йил июнь ойида киришилади. Янги ГЭСнинг йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариши қуввати 140 МВт га тенг.
Тожикистон Республикаси делегацияси билан якуний-хулосавий учрашув эртага ўтказилади. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг келгуси режаларига доир масалалар якуний тарзда кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг