Таиландда яна бир ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлди
Таиланднинг Пхукет оролида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда Россиянинг Пхукет провинциясидаги бош консулига таяниб, ТАСС маълум қилди.
Маълум қилинишича, 18 март куни маҳаллий вақт билан соат 04:10 атрофида сайёҳларни олиб кетаётган микроавтобус йўлда бошқарувни йўқотиб, электр узатиш устунига бориб урилган. Автомобилда жами 12 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўзбекистонлик воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган ва улар тиббиёт муассасаларига етказилган. Йўловчиларнинг қолган 8 нафари Россия фуқароси бўлиб, улар ҳам турли даражада жабрланган. Улардан уч нафари шифохонада қолаётгани, икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус ҳайдовчиси олдинда кетаётган юк машинаси кескин тормоз бергани сабаб бошқарувини йўқотган. Айни пайтда Таиланд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 март куни Бангкок шаҳрида юз берган автоҳалокатда ҳам бир нафар ўзбекистонлик вафот этган эди. Шунингдек, турли тан жароҳати олган яна уч нафар Ўзбекистон фуқаросига тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонадан жавоб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг