Бир ой ичида ўзбек шахматчиларининг ФИДE рейтингидаги ўрни қанчалик ўзгарди?

13:05 03 Ноябрь 2025 Спорт
468 0

Ўзбекистонлик беш нафар шахматчи халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) рейтингининг кучли «ТОП-100» талигидан жой эгаллашни давом эттирмоқда.

Сўнгги янгиланишларга кўра, икки шахматчимиз ўринларини яхшилаган:

Нодирбек Абдусатторов — 12-ўрин (ўзгаришсиз)

Жавоҳир Синдаров — 25-ўрин (илгари 24-ўрин)

Нодирбек Якуббоев — 37-ўрин (илгари 40-ўрин)

Рустам Қосимжонов — 46-ўрин (илгари 47-ўрин)

Шамсиддин Воҳидов — 86-ўрин (ўзгаришсиз)

Якуббоев ва Қосимжонов рейтингда бир неча поғона кўтарилган бўлса, Абдусатторов ва Воҳидов ўз ўрнини сақлаб қолди. Синдаров эса битта поғона пастлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?