Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди

13:35 01 Ноябрь 2025 Сиёсат
351 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида “Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Мазкур Конвенциянинг асосий мақсади миллий таълим тизимларининг халқаро интеграциялашувини таъминлаш, олий таълим соҳасидаги малакаларни барча давлатларда тан олиш жараёнларини соддалаштириш ва таълимга оид ҳужжатларнинг умумэътироф этилишини таъминлашдан иборат.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Таъкидланганидек, бу халқаро ҳужжат БМТнинг олий таълим соҳасидаги илк глобал шартномаси бўлиб, у дунё миқёсида малакаларни адолатли ва шаффоф баҳолаш, минтақалараро академик мобилликни ривожлантириш ҳамда талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг эркин ҳаракатланишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, Конвенция таълим ҳужжатларини тан олишда умумий тамойилларни белгилайди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Сенаторлар таъкидлаганидек, Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар учун таълим олишда қулайликлар яратиш, таълим сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, академик мобилликни кенгайтириш, хорижий меҳнат бозорига кириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда миллий олий таълим тизимини глобал таълим маконига интеграция қилишга хизмат қилади.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Шунингдек, Глобал конвенция олий таълим ва меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим ҳуқуқий платформа сифатида аҳамият касб этади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?