«Реал Мадрид» ҳимоячиси яна жароҳат олди

09:42 28 Октябр 2025 Спорт
281 0

«Реал Мадрид» сардори Дани Карвахал яна жароҳат олди. Бу ҳақда «Марка» нашри хабар берди.

Манбада ёзилишича, Дани Карвахал «Эл-Классико»да ҳеч қандай жароҳат олмаган. Аммо ўйиндан бир неча соат ўтиб, ўзида нохушлик ҳис қилган.

Клуб шифокорлари футболчининг ҳолатини текшириб, унинг тиззасидаги жароҳат янгиланганини маълум қилишган.

Шунингдек, тиббиёт ходимлари Карвахалга артроскопия амалиёти керак эканини ва шуни ҳисобга олган ҳолда футболчи 2–3 ой майдонга туша олмаслигини тахмин қилишган.

Маълумот учун, Дани Карвахал «Барселона»га қарши ўйиннинг 72-дақиқасида захирадан майдонга туширилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?