Эндиликда мактаб директори ва унинг ўринбосарларига KPI асосида устама тўланади

18:15 27 Октябр 2025 Жамият
345 0

Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21-октябрдаги тегишли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, эндиликда умумтаълим муассасасининг директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар тўланади. Умумтаълим муассасаларининг директори ва унинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги умумтаълим муассасасининг қуйидаги белгиланган кўрсаткичларига мувофиқ 100 баллик тизимда баҳоланади:

• академик натижалар;

• ноакадемик натижалар;

• тарбиявий ишлар самарадорлиги;

• молиявий фаолият самарадорлиги;

• малакали ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси;

• кўрсаткичлар бўйича баҳолаш методикаси ва тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Директорлар кенгашларида фаолият юритаётган умумтаълим муассасаси директорларига базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоиз ҳар ойлик устамалар тўланади.

Шунингдек, қарор асосида:

• ўз фаолиятида ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоизгача рағбатлантирилади;

• умумтаълим муассасаларида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал клубларининг координатори бўлган ўқитувчиларга уларнинг таъриф ставкасининг 50 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўланади

Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?