Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бирига айланди
Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Осиё қитъасининг энг қиммат футболчиларидан бирига айланди. Бу ҳақда «Transfermarkt» портали маълумотларида қайд этилган.
Манбага кўра, Англиянинг «Брайтон» вакили Каору Митоманинг трансфер қиймати 40 миллион евродан 35 миллион еврога камайган. Ҳозирда ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам бозор қиймати 35 миллион еврога тенг. Бу эса Ҳусанов ва Митома айни вақтда Осиё қитъасининг энг қиммат футболчиси сифатида рейтингда 1-ўринда турганини англатади.

Октябрь ойидаги янгиланишдан сўнг яна бир осиёлик футболчи, «Бавария» ҳимоячиси Ким Мин Жаэнинг нархи ҳам 40 миллион евродан 32 миллион еврога тушган. Бу Ҳусановни трансфер қиймати бўйича қитъадаги энг қиммат ҳимоячига айлантирди.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов жорий йилнинг январь ойида Франциянинг «Ланс» клубидан 40 миллион евро эвазига Англиянинг «Манчестер Сити» жамоасига ўтган эди. У «шаҳарликлар» билан 4 йиллик шартнома имзолаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг