Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларини Украинага топшириш масаласини кечиктирди
«Bloomberg» хабарига кўра, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россиянинг музлатилган активларини Украинага ёрдам сифатида ишлатиш масаласини кўриб чиқишни декабрь ойигача кечиктирди.
Европа Иттифоқида Киевга 140 миллиард долларлик «репарацион кредит» ажратиш таклифи илгари сурилган бўлиб, ушбу маблағ Россиянинг музлатилган активлари гарови эвазига берилиши режалаштирилган.
Бироқ Бельгия, Россиянинг активларининг катта қисми айнан унинг ҳудудида жойлашгани сабабли, бу кредит билан боғлиқ молиявий хавфлар учун мамлакат жавобгар бўлиб қолмаслигига оид қўшимча кафолатлар талаб қилган.
Шу муносабат билан Еврокомиссияга турли ечим вариантларини ишлаб чиқиш топширилди. Улар декабрь ойидаги Европа Иттифоқи саммитида муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг