Француз армияси Россия билан ҳарбий можарога тайёргарлик кўришга чақирилди

11:12 23 Октябр 2025 Дунё
263 0

Фото: AP

Франция Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғи генерал Фабьен Мандон француз армияси уч-тўрт йил ичида Россия билан қарама-қаршиликка тайёр бўлиши кераклигини айтди.

Унинг қайд этишича, тўқнашув Франция ҳарбийлари учун синов бўлиши мумкин.

“Бу биз аллақачон бошдан кечираётган гибрид уруш ёки эҳтимол жиддийроқ тўқнашувлар бўлиши мумкин”, — дейди у.

Генералнинг таъкидлашича, Россия қитъада урушни давом эттириш васвасасига тушиши мумкин бўлган давлатдир. Бу унинг ҳарбий тайёргарлик режасининг асосий элементи.

«Бундай вазиятга тайёрланиш учун Франциянинг ҳарбий бюджетини ошириш керак», — дейди Мандон.

Бир кун аввал Франция армияси бош штаб бошлиғи Пьер Шилль Европа тонгда бошланиши мумкин бўлган муқаррар урушга тайёрланиши кераклигини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер