Сунъий интеллект инфратузилмасига 100 миллион доллардан кўп сармоя киритган инвесторларга қатор имтиёзлар берилади
«Бир нарсани тушуниш керак: тармоқ ва ҳудудларда сунъий интеллект инфратузилмасига ошиб бораётган талабни фақат давлат ҳисобидан қоплаб бўлмайди», – деди Президент.
Бугун старт берилган «IT-Парк» лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Саудиянинг «Data Volt» компанияси билан 150 миллион доллар ҳисобига 12 мегаваттли дата-марказ ишга туширилади. Кейинги босқичда яна 3 миллиард доллар сармоя ҳисобига қувватлар 500 мегаваттга олиб чиқилади.
Умуман, инвесторлар учун янада жозибадор муҳит яратиб, замонавий супер-компьютер кластерлари ва дата-марказларни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.
Бундай марказлар харажатининг 70 фоизи электр энергиясига тўғри келгани учун инвесторлар жозибадор электр тарифлари масаласини кўтарган.
Бу борадаги ишлар Қорақалпоғистондан бошланиши белгиланди. Сунъий интеллект инфратузилмасига 100 миллион доллардан кўп сармоя киритган инвесторларга электр энергияси нархи 5 цент этиб белгиланади, IT-парк имтиёзлари татбиқ этилади, импорт ускуналари божхона тўловидан озод этилади.
«Бу соҳада катта сакраш қилиш билан бирга, Қорақалпоғистон иқтисодиёти ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади», – деди давлатимиз раҳбари.
Шу билан бирга, олис ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун кейинги йилдан йўлдошли интернет операторларининг фаолияти йўлга қўйилади. Улар 5 йилга ер, мол-мулк, фойда ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг