Мурожаатларни сунъий интеллект асосида таҳлил қилиб, ечим бериш ҳисобидан йилига 16 миллиард сўм тежалмоқда
Йиғилишда ҳудудларда ҳам яхши мисоллар борлиги қайд этилди.
Масалан, Урганч шаҳрида сунъий интеллект асосида «Ақлли шаҳар тизими» ишга туширилди.
Ситуацион марказ ташкил қилиниб, электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти, бошқарув-сервис компаниялари, транспорт, йўл, ободонлаштириш, чиқинди корхоналари ягона тизимга уланган.
Ҳар бир йўналишдан келиб тушаётган мурожаатларни сунъий интеллект асосида таҳлил қилиб, тезкор комплекс ечим бериш йўлга қўйилган. Буларнинг ҳисобидан йилига 16 миллиард сўм тежалмоқда.
Вилоят марказлари ва пойтахт туманларининг барча ҳокимларига Урганчдаги янги тажрибани ўрганиб, йил якунигача ўзида жорий қилиш топширилди.
Бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳам соҳанинг ичига кириб, сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича имкониятларни ишга солиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг