Қизиқчи Элмурод Ҳақназаров ММА'да дебют қилди

12:29 20 Октябр 2025 Спорт
420 0

Видеодан кадр

Кеча, 19 октябрь куни ўзбекистонлик таниқли сўз устаси, блогер Элмурод Ҳақназаров ММА'да дебют жангини ўтказди. Унга қарши нисбатан тажрибали рақиб, россиялик Михаил Цыганков октагонга чиқди.

Ушбу баҳс Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган «Karavan saray» аренасида Alash Pride FC томонидан ташкил этилган 113-турнир доирасида бўлиб ўтди. Профессионал ММА қоидалари асосида, ўрта вазн тоифасида ўтган жанг 3 раундга мўлжалланган эди. Бироқ барча кутган баҳс 1-раунддаёқ якунига етди.

Бонг чалиниши билан фаол ҳаракат олиб борган Ҳақназаров рақибини партерга йиқитди ва уни сабмишн эвазига мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ўзбекистонлик дебютант бу ғалабага эришиш учун бор йўғи 1 дақиқа 11 сония вақт сарфлади.

Маълумот учун, Элмурод Ҳақназаровга рақиблик қилган Россия вакили Михаил Цыганков проф ММА'да бунга қадар 6 та жанг ўтказиб, 3 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?