Марокаш ёшлари Аргентинани мағлуб этиб, Жаҳон чемпиони бўлди

10:23 20 Октябр 2025 Спорт
256 0

Жорий йилнинг 28 сентябридан 20 октябрига қадар Чили мамлакатида ташкил этилган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақаси якунланди.

Бугун мусобақанинг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Марокаш терма жамоаси Аргентина билан куч синашди.

Учрашув Африка вакилининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Португалиянинг «Фамаликао» жамоаси ҳужумчиси Яссин Забири муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Марокаш ёшлар жамоаси кичик мундиалда чемпионликни қўлга киритди.

U-20 жаҳон чемпионати, Финал

Аргентина — Марокаш 0:2

Голлар: Забири (12, 29 — дубл).

Аргентина: Барби, Вильялба, Перес, Рамирес, Солер, Делгадо, Ачуна, Горосито, Карризо, Престианни, Сарко.

Марокаш: Гомис, Маамар, Баўф, Баҳти, Захуани, Халифи, Бяр, Маамма, Эссадак, Яссин, Забири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?