Тошкентда талаба йигит балкондан тушиб кетиш хавфида бўлган болани қутқариб қолди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманида 4-қават балконидан тушиб кетиши мумкин бўлган бола акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Тармоқларда тарқалган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, 4-қават балконидан тушиб кетиш хавфи остида бўлган бола 5-қаватда яшовчи талаба йигит томонидан қутқариб қолинган. Талаба йигит 5-қаватдан 4-қаватнинг балконига ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз тушиб, болани хавфсиз ҳудудга олиб ўтган.
Талаба йигитнинг таъкидлашича, у 5-қаватдан 4-қават балконига тушганида бир нафар эмас, уч нафар бола бўлганини кўрган ва уларнинг барчасини хавфсиз хонага олиб ўтган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, маҳалла профилактика инспектори томонидан болаларнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг