Россия Осиё грандни мағлуб этди

10 октябрь куни ФИФА кунлари доирасида Россия терма жамоаси ўз майдонида Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири — Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳсини ўтказди.
Маълумки, Россия УЕФА мусобақаларидан четлатилгандан сўнг, халқаро пауза давомида асосан Осиё терма жамоалари билан беллашиб келмоқда. Ўтган йилларда россияликлар Ўзбекистон, Тожикистон, Ироқ, Қатар, Иордания, Сурия ва бошқа жамоаларга қарши майдонга тушган.
Бу галги рақиб — Эрон термаси — Осиё қитъасидаги етакчи жамоалардан бири бўлгани сабабли ўйин катта қизиқиш уйғотди. «Волгоград Арена» трибуналарига 45 мингга яқин мухлис йиғилди.
Беллашув кескин курашларга бой ўтди ва майдон эгалари фойдасига якунланди. Россия жамоаси таркибидан Алексей Батраков ҳамда Дмитрий Воробьёв ғалаба голларига муаллифлик қилди. Эроннинг ягона жавоб голини эса Одил Ҳамробековнинг клубдоши Амирҳусайн Ҳусайнзода киритди.
Шу тариқа Россия терма жамоаси Осиё грандларидан бири устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Россия термаси октябрь ойидаги иккинчи ўртоқлик баҳсини 14 октябрь куни Боливияга қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг