Россияда қаровсиз қолган олти нафар вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган олти нафар вояга етмаган болалар ватанга олиб келинди, деб хабар бермоқда «Дунё« ахборот агентлиги.
Унда айтилишича, Ўзбекистондан келган ишчи гуруҳ 10 кун давомида вазият бўйича барча керакли ҳужжатларни тўплаган. Шундан сўнг, ота-она қарамоғисиз қолган болалар Санкт-Петербургдаги вояга етмаганлар учун ижтимоий реабилитация марказлари ва болалар учун «Транзит« ижтимоий бошпанасига етказилган.
Маълум бўлишича, вояга етмаган болалардан бири уч йилдан бери онасидан айро тарзда, отаси билан яшаб келган. Отаси уни онасидан ноқонуний равишда олиб қўйган. Боланинг оиласи унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ижтимоий ноқулай муҳитни бошдан кечирган.
Бош консулхона ходимлари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари боланинг яшаш жойида бўлиб, вояга етмаган ҳамюртимизни Ўзбекистонга қайтариш чораларини олиб борган ҳамда тегишли гувоҳномалар расмийлаштирилган. Шундан сўнг, ҳамюртларимизни Санкт-Петербург-Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг