Фарғонада юк автомобили ёниб кетди

12:17 10 Октябр 2025 Жамият
148 0

Фото: Фарғона вилояти ФВБ

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 10 октябрь куни соат 06:02 да «Янги Бўстон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 Андижон–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Volvo» русумли фурада ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:22 да етиб келган. Ёнғин 06:23 да ўраб олиниб, 06:26 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?