Путин Алиев билан AZAL самолёти ҳалокати сабабларини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин 2024 йил декабрда содир бўлган AZAL авиакомпанияси самолёти билан боғлиқ ҳодисада Россия ҳаво мудофааси ракеталари самолётни бевосита уриб туширмагани, балки ракеталар самолётдан бир неча метр узоқликда портлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Путин бугун, 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувда гапирган.
Россия етакчисининг айтишича, фожиага икки омил сабаб бўлган:
биринчиси — Украинага тегишли учта дрон Россия чегарасини кесиб ўтган;
иккинчиси — Россия ПВО тизимида техник носозликлар кузатилган.
«Учирилган ракеталар самолётга тегмаган, эҳтимол, ўз-ўзини йўқ қилиш тизими ишлаган ва улар тахминан 10 метр масофада портлаган», деган Путин.
Унинг қўшимча қилишича, самолётга асосан ракета парчалари тегган ва шу боис пилот буни қушлар тўдаси билан тўқнашув деб ўйлаган. У бу ҳақда диспетчерларга хабар берган ва бу маълумотлар «қора қути»да ҳам тасдиқланган.
Россия президенти Илҳом Алиев билан суҳбатда AZAL самолёти билан боғлиқ «фожиа» Россия осмонида содир бўлгани учун аллақачон узр сўраганини айтган. Шунингдек, ҳалокатда қурбон бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, Россия ҳалокат сабабларини ўрганишда ёрдам бераётганини ҳам алоҳида қайд этиб ўтган.
2024 йил 25 декабрь куни Озарбайжон Ҳаво йўлларининг 8432-рейси Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрига йўл олди ва Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Оқибатда самолёт бортида бўлган 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлди, яна 29 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг