Фарғонада 9,7 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» фош қилинди

Фарғона вилоятида 9,7 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Фарғона вилояти Сўх туманида «Ҳудудгаз Фарғона» GTF комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, тумандаги «Г. О. О.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида хатлов ўтказилганда, газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган бир марталик тамға узилгани аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган ва 9 миллиард 757 миллион сўм зарар ҳисобланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг