2026-2027 ўқув йили учун онлайн диагностик тестлар ишга туширилди

13:33 07 Октябр 2025 Жамият
163 0

2026-2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида қўлланилиши режалаштирилган тест топшириқлари спецификацияси асосида онлайн диагностик тестлар ишга туширилди. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, диагностик тестлар қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:

  • тарих;
  • математика;
  • физика;
  • биология;
  • кимё;
  • география;
  • она тили ва адабиёт;
  • чет тили;
  • давлат ва ҳуқуқ асослари;
  • мажбурий фанлар.

Шунингдек, тестларда иштирок этишни истаганлар «https://my.uzbmb.uz/service/43» ҳаволаси орқали ўтишлари мумкин бўлади. Тест натижалари иштирокчи тестни ечиб бўлган заҳоти онлайн тарзда кўрсатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?