Қор бўрони сабабли Эверестда юзлаб сайёҳлар қамалиб қолди

Тибетдаги Эверест тоғининг шарқий ёнида кучли қор бўрони туфайли қарийб 1 мингга яқин сайёҳ ва маҳаллий аҳоли вакиллари йўлларда қолиб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълумотларга кўра, қутқарув ишлари 4,9 км баландликда олиб борилмоқда. Қор ёғиши натижасида кемпингларга олиб борадиган йўллар ёпилиб қолган.
Хитой ОАВ ёзишича, қор ёмғири жума куни кечқурун бошланган ва шанба давомида ҳам тўхтамаган.
Маҳаллий ҳокимият қор тўсиб қолган йўлларни очиш учун юзлаб қутқарувчилар ва аҳоли вакилларини жалб этган. Айрим сайёҳлар аллақачон эвакуация қилингани маълум қилинди.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво туфайли “Эверест” миллий табиат боғига чипта савдоси ва кириш вақтинча тўхтатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг