Трамп: АҚШ импорт божларидан йилига 1 триллион доллардан ортиқ даромад олади
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ҳукумати жорий этган импорт божлари мамлакатга йилига 1 триллион доллардан ортиқ даромад келтиришини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Президентнинг сўзларига кўра, Америка аллақачон тарифлар ҳисобига 200 миллиард доллардан кўпроқ маблағ олган.
«Божлар энди ўз самарасини беряпти», — деди Трамп.
Аввалроқ Трамп бир неча бор АҚШ кўплаб мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга жорий қилган тарифларини Вашингтон манфаатларини ҳимоя қилувчи механизм сифатида таърифлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг