Фабрицио Романо тасдиқлади: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум

Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Инсайдернинг маълумот беришича, томонлар шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Яқин 2 кун ичида барча ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, Фабрицио Романо душанба куни Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига келишга рози бўлгани ҳақида хабар берганди.
Маълумот учун, Фабио Каннаварога Осиё футболи бегона эмас. У турли йиллар давомида «Шабаб Ал-Аҳли», «Ал-Наср», «Гуанчжоу Эвергранд» каби клубларда, шунингдек, Хитой миллий терма жамоасида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг